АсосийЖамият

Навоийда 1000 доллар эвазига ИИОга ишга киритиб, “права” олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Гумонланувчи пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

'Навоийда 1000 доллар эвазига ИИОга ишга киритиб, “права” олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди'ning rasmi

Зарафшонда 1000 АҚШ доллари эвазига фуқарони ИИОга ишга киритиш ва имтиҳонсиз ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Гумонланувчи пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган ва ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида фуқарони ишончига кириб, ишга киритиб қўйиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш учун пул сўраган шахс ушланди. Бу ҳақда “Навоий” телеканали “Диёр 24” информацион дастурида хабар қилинди.

Аниқланишича, 1994-йилда Учқудуқ туманида туғилган Ж. исмли шахс бир фуқаронинг ишончига кириб, ички ишлар органларида ишловчи танишлари орқали уни тизимга хизматга киритиб қўйиш ҳамда тегишли синовларсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган. Ушбу “хизматлари” эвазига гумонланувчи 1000 АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор гуруҳ томонидан белгиланган тадбир давомида Ж. Зарафшон шаҳридаги савдо мажмуаларидан бирининг олдида аризачидан кимёвий ишлов берилган 1000 долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Сўроқ давомида гумонланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ички ишлар бўлими раҳбарининг номидан фойдаланганини, аслида эса раҳбариятнинг бу ишга алоқаси йўқлигини ҳамда пулларни ўз манфаати учун олганини билдирган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зарафшон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Қарши нефть базаси” раҳбари ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    “Қарши нефть базаси” раҳбари ишдан олинди

    Ишига масъулиятсизлик билан ёндашгани учун “Қарши нефть базаси” раҳбари лавозимидан озод этилди.

    'Самарқандда газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона фош бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:58

    Самарқандда газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона фош бўлди

    Табиий газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона давлат бюджетига 1,2 млрд сўмлик зарар етказган.

    'Тошкент вилоятида қимматбаҳо металларни ноқонуний савдога тайёрлаётганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:20

    Тошкент вилоятида қимматбаҳо металларни ноқонуний савдога тайёрлаётганлар қўлга тушди

    Бундан ташқари, 9 кишининг хонадонидан “марихуана”, ов қуроли ва ўқ-дори ҳам топилган.

    'Бугун кўплаб ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:25

    Бугун кўплаб ҳудудларда қор ёғади

    18 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Андижонда ука ўз акасини болта билан ўлдирди'ning rasmi

    Жамият 17.01.2026 13:21

    Андижонда ука ўз акасини болта билан ўлдирди

    Суд укага нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини бекор қилди. Чунки…