АсосийЖамият

Чилидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 18 нафарга етди

Чилининг жанубий ҳудудларида давом этаётган кенг кўламли ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди, қарийб 20 минг нафар аҳоли эвакуация қилинди.

'Чилидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 18 нафарга етди'ning rasmi

17 январдан буён Чилида давом этаётган ўрмон ёнғинлари Нубле ва Био-Био минтақаларида айниқса кучайган.

Маҳаллий ОАВлар ва “Reuters” хабарига кўра, ёнғинлар ҳозирга қадар 8,5 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олган. Табиий офат сабабли камида 250 та уй вайрон бўлган.

Мамлакат Президенти Габриэл Борич ушбу ҳудудларда фалокат ҳолати эълон қилинганини маълум қилди. Расмийлар кучли шамол ва юқори ҳарорат ёнғинларнинг тез тарқалишига сабаб бўлаётганини билдирмоқда.

    Бошқа янгиликлар