АсосийДунё

Трамп ҳар бир гренландияликка 1 млн доллардан бермоқчи

Бунинг учун Гренландия аҳолиси АҚШ таркибига қўшилиш ғоясини қўллаб-қувватлаши керак бўлади.

'Трамп ҳар бир гренландияликка 1 млн доллардан бермоқчи'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп агар орол аҳолиси Қўшма Штатларга қўшилиш тўғрисида қарор қабул қилса, Гренландиянинг ҳар бир аҳолисига 1 миллион доллардан таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

"Дональд Трамп Гренландия аҳолисига (аҳоли сони 57 минг киши) агар улар АҚШ таркибига қўшилиш ғоясини қўллаб-қувватласа, ҳар бирига 1 миллион доллардан тўлаш таклифи ҳақида ўйламоқда," - дейилади хабарда.

Daily Mail’нинг қўшимча қилишича, Трамп кеча тунда Британия ва НАТОнинг бошқа иттифоқчилари билан кескин музокаралардан сўнг Гренландияга ҳарбий аралашув таҳдидидан воз кечган

    Бошқа янгиликлар