АсосийЖамият

Бугун баъзи жойларда ёмғир аралаш қор ёғади

24 январь кунги об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

'Бугун баъзи жойларда ёмғир аралаш қор ёғади'ning rasmi

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-4° илиқ бўлади.

Тог олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади баъзи жойларда, 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар