АсосийЖамият

Андижонда 100 минг долларлик криптовалюта товламачилиги фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида 20 январдан буён мамлакат бўйлаб кенг кўламли тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

'Андижонда 100 минг долларлик криптовалюта товламачилиги фош этилди'ning rasmi

Тадбирлар давомида Андижон вилоятида ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари сифатида таништирган шахслар фуқарони мажбурлаб автомашинага ўтқазиб, ундан 100 минг долларлик криптовалютани товламачилик йўли билан ўзлаштиргани аниқланди. Гумонланувчилар қўлга олинди.

Сурхондарё вилоятида эса муқаддам судланган шахс Тожикистон фуқаросини ноқонуний ушлаб, қийноқларга солган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Хоразм вилоятида “кўча ечими”га аралашган уч нафар шахс, Янгиариқ туманида эса хонадонда қимор ўйинлари ташкил этган фуқаро фош этилди. Шунингдек, Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида 20 кгдан ортиқ марихуана сақлаган шахс аниқланди.

Ҳолатлар юзасидан тегишли моддалар билан жиноят ишлари қўзғатилиб, айбдорларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар