Футбол бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги танилиши ва мамлакатга бўлган қизиқишнинг сезиларли даражада ошишига хизмат қилди.
Маълум қилинишича, Google Trends маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳақидаги интернет қидирувлари 450 фоизга кўпайган.
Шунингдек, халқаро ахборот маконида Ўзбекистон ва миллий терма жамоа иштироки ҳақида 3 миллиондан ортиқ материал эълон қилинган.
Хорижий оммавий ахборот воситалари, YouTube платформаси ҳамда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга бағишланган 3,4 миллиондан зиёд пост ва видеоматериал жойлаштирилган.
Таъкидланишича, “Uzbekistan” калит сўзи бўйича қидирувлар 40 фоизга, “Tourism to Uzbekistan” мавзусидаги қидирувлар эса 10 фоизга ошган.
Бундан ташқари, “Travel Uzbekistan” қидирув сўрови Google Trends шкаласида энг юқори — 100 балл кўрсаткичига эришган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳақидаги материаллар дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилган.






