Маълум бўлишича, қарз ундирилиши учун ҳисобда камида 3 БҲМ (1 млн 236 минг сўм)дан ортиқ маблағ бўлиши шарт экан.
Маълумот учун, 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, йил якунида Ўзбекистон банк тизимининг жами кредит портфели 604 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич АҚШ долларида қарийб 50,3 млрд долларга тенг. Бир йил давомида тижорат банкларининг кредит портфели 70,9 трлн сўмга ёки 13 фоизга ошди.






