Маълумотларга кўра, 2025 йил давомида мамлакатга 156,9 минг тонна мол гўшти олиб кирилган бўлиб, импорт ҳажми 661,2 миллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилдагига нисбатан қарийб 63 минг тоннага кўп. Бир килограмм мол гўшти ўртача 4,2 доллардан тўғри келган.
Шунингдек, қўй гўшти импорти қарийб 2,5 баравар ошиб, 33 минг тоннага етган. Товуқ гўшти хариди ҳам ортиб, 64,9 минг тоннани ташкил этган.
Қайд этилишича, 2025 йилда мамлакатда мол гўшти нархи 23,9 фоизга, қўй гўшти эса 26,8 фоизга қимматлашган. 2026 йилда эса чет элдан 100 минг бош қорамол ҳамда 200 минг бош қўй-эчки олиб келиш режалаштирилмоқда.






