АсосийЖамият

АҚШда қор бўрони оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди

Охирги икки кун ичида АҚШда 17 мингдан ортиқ авиақатнов бекор қилинган.

'АҚШда қор бўрони оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

АҚШда қор ёғиши ва совуқ билан бирга келган бўрон оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради CNN.

Бўрон АҚШнинг шарқий ва жанубий штатларини қамраб олган. Теннесси штатида 330 мингдан ортиқ, Миссисипида 160 мингдан ортиқ, Луизианада эса тахминан 135 минг абонент электр таъминотисиз қолган. Расман, узилишлар музлаш билан боғлиқ деб билдирилди.

Нью-Йорк шаҳри мери Зоҳра Мамдани аҳолини қор ёғиши давом этаётган пайтда уйда қолишга чақирган. Баъзи ҳудудларда қор қалинлиги 23 см гача етган.

Охирги икки кун ичида АҚШда 17 мингдан ортиқ авиақатнов бекор қилинган. Хусусан, Нью-Йоркдаги Ла-Гуардиа ва Пенсилвания штатидаги Lehigh Valley аэропортлари вақтинча ёпилган. FlightAware маълумотларига кўра, АҚШ бўйлаб 11 мингга яқин рейс бекор қилинган, бир кун олдин эса 4 мингдан ортиқ рейс бекор қилинган.

Шунингдек, Вашингтондаги Роналд Рейган миллий аэропорти 25 январь куни барча рейслар бекор қилинганини эълон қилган. Нью-Йорк, Филаделфия ва Шимолий Каролина шаҳарларидаги йирик аэропортларда рейсларнинг 80 фоиздан ортиғи бекор қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда наркосавдогар ва унинг шериги қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:54

    Тошкентда наркосавдогар ва унинг шериги қўлга олинди

    Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Тошкентда ООК президенти сайланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:12

    Тошкентда ООК президенти сайланди

    Айни вақтда пойтахтимизда ўтаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси доирасида Қатар Олимпия қўмитаси президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний Осиё Олимпия кенгаши раиси этиб сайланди.

    'Тошкентда 4 та автомобиль тўқнашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:59

    Тошкентда 4 та автомобиль тўқнашди

    Ҳодиса ортидан жароҳатланганлар бор.

    'Чиқинди контейнерида ўзбекистонлик аёлнинг бошсиз жасади топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:45

    Чиқинди контейнерида ўзбекистонлик аёлнинг бошсиз жасади топилди

    Истанбул. Миллионлар шовқини ичида яна бир инсон тақдири чиқинди контейнерида якун топди.

    'АҚШда кучли қор бўрони ортидан 1 миллиондан ортиқ уй электрсиз қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:16

    'Эрондаги норозилик намойишларида 30 минггача одам ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:48

    Эрондаги норозилик намойишларида 30 минггача одам ҳалок бўлди

    Эронда бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишлари вақтида 30 минггача одам ҳалок бўлган бўлиши мумкин.