1

Акушер гинекологнинг 3 саволга 3 жавоби

САЛОМАТЛИК 22.12.2016, 14:24
Теглар: Саломатлик, Аёл, Касаллик
Акушер гинекологнинг 3 саволга 3 жавоби

Муштарийларнинг саволларига олий тоифали акушер-гинеколог Нилуфар Абдуллаева жавоб беради  

 

Тошмалар хавфли эмасми?

— Шу кунларда жинсий аъзом лабларига ҳуснбузарга ўхшаш тошмалар тошяпти. Сабаби нимада бўлиши мумкин?

Анора, Бухоро шаҳри

— Жинсий аъзолардаги тошмалар юқумли инфекциялар, герпес ёки папиллома вируси сабаб юзага келиши мумкин. Тошмалар бошқа аъзоларга тарқалиб кетмаслиги учун албатта тери-таносил касалликлари шифокорига кўрининг. Шифокор кўрсатмасига кўра бачадондан суртма олиниб, TORCH инфекциялари мавжудлиги ва даражаси таҳлил қилинади. Унинг натижаларига кўра инфекцияга қарши препаратлар ҳамда иммун тизимини мустахкамловчи муоалажа усуллари буюрилади. Муоалажаларни ўз вақтида олсангиз, тошмалардан халос бўлишингиз мумкин.

 

Эрозияни уйда даволамоқчи эдим…

— Ёшим 41 да. Айтинг-чи, бачадон бўйни эрозиясини уй шароитида даволаш мумкинми? Оддий усуллардан тавсия этсангиз.

Фароғат, Тошкент вилояти

— Бачадон бўйни эрозиясининг хавфли асоратларга олиб келиш эҳтимоли сабаб уй шароитида даволаш тавсия этилмайди. Фақат шифокор касаллик даражасига кўра даво чораларини белгилаши мумкин.  Эрозия авж олмаслиги учун онко-гинекологга учраб, ўзингизни текширтиринг.  Ҳозирда бачадон бўйни эрозиясини даволашда турли муолажа усуллари: препаратлар, кичик вольтли электр токлари билан куйдириш  қўлланилмоқда. Муоалажани қанча эрта бошласангиз, натижаси шунчалик ижобий бўлади.

 

13 йил шифокорга кўринмадим…

— Яқинда 47 га тўлдим. Бундан 13 йил аввал бачадонимга ҳомиладорликдан сақланиш воситаси (спираль) қўйдиргандим. Ўшандан буён бирор марта ҳам аёллар шифокорига кўринмадим. Эшитимча, спираль узоқ вақт алмаштирилмаса, терига бирикиб кетар экан.

Нилуфар, Юқори Чирчиқ тумани

 

– Туғруқдан сўнг бачадонга ҳомиладорликдан сақланиш воситаси (спираль) қўйилган бўлса, ҳар уч ойда аёллар шифокори кўригидан ўтиш, ҳар беш йилда уни алмаштириб туриш тавсия этилади. Баъзида спиралнинг нотўғри жойлашиши, жойидан қўзғалиши ёки  бачадондаги сурункали  яллиғланишлар  асорати унинг терига сингиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида белгиланган тартибда кўриклардан ўтиш керак. Маслаҳатим аёллар шифокорига учранг-да, спирални олдиринг. Бачадондаги яллиғланиш ва инфекциялар таъсирини камайтариш учун 10 кунлик муолажаларни қабул қилинг. Ана шундан сўнг шифокор кўригидан ўтиб, қайта спирал қўйдиришингиз ёки исталмаган ҳомиладорликдан сақланишнинг бошқа усулларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Самира УЛУҒБЕКОВА

 

 

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1