Бугун, 27 январь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келинди. Кубокни 2006 йилги жаҳон чемпиони Марко Матерацци олиб келди.
Кубок саёҳати 30 та давлат ва 75 та шаҳарда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ушбу имконият мухлисларга кубокни яқиндан кўриш ва футбол оламининг энг муҳим совринини ҳис қилиш имконини беради.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этади.






