АсосийДунё

Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

28 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, баъзи жойларда 6-11 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.  Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россиялик пропагандачи Марказий Осиё давлатлари “ўз ўрнини билиши” кераклигини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:10

    Россиялик пропагандачи Марказий Осиё давлатлари “ўз ўрнини билиши” кераклигини айтди

    Россиянинг “Россия 1” телеканалида эфирга узатилган дастурда иштирок этган сиёсатшунос Сергей Миҳеев Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари ташқи сиёсатини танқид қилиб, Москва уларни “эркалатиб юборганини” билдирди.

    'Ўзбекистонда 18 та уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди'ning rasmi

    Дунё 27.01.2026 16:29

    Ўзбекистонда 18 та уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

    Фуқаролар томонидан ноқонуний сақланаётган 104 та турли хил қурол, 987 дона ўқ-дори ҳамда 1,5 кг портловчи моддалар ашёвий далил сифатида олинган.

    'Исроил АҚШ билан янги 10 йиллик хавфсизлик келишувини муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    Дунё 27.01.2026 14:44

    Исроил АҚШ билан янги 10 йиллик хавфсизлик келишувини муҳокама қилмоқда

    Исроил расмийлари навбатдаги мудофаа келишуви доирасида нақд молиявий ёрдамдан кўра қўшма ҳарбий лойиҳаларга устуворлик бериш ниятида.

    'АҚШда кучли қор ёғиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошди'ning rasmi

    Дунё 27.01.2026 13:07

    АҚШда кучли қор ёғиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошди

    Айрим ҳолларда қор тозаловчи машиналар-пиёдаларни уриб кетган.

    ''ning rasmi

    Дунё 27.01.2026 12:43

    'Депутат собиқ хотинини ўласи қилиб калтаклади'ning rasmi

    Дунё 27.01.2026 05:40

    Депутат собиқ хотинини ўласи қилиб калтаклади

    Ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган.