Бектемир Мелиқўзиев жорий йилнинг 22 февраль тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади.
Унга мазкур баҳсда Гана вакили Сена Агбеко рақиб бўлади.
Маълумот учун, супер ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган 29 ёшли Мелиқўзиев профессионал фаолияти давомида 17 та жанг ўтказиб, 16 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.
33 ёшли Сена Агбеко эса ҳисобида 29 та ғалаба ва 4 та мағлубиятга эга.






