АсосийДунё

Испания 500 минг нафар муҳожирга вақтинчалик қонуний мақом беради

Испания ҳукумати мамлакат ҳудудида ноқонуний яшаб келаётган тахминан 500 минг нафар муҳожирга бир йил муддатга яшаш ва ишлаш ҳуқуқини беришини маълум қилди.

'Испания 500 минг нафар муҳожирга вақтинчалик қонуний мақом беради'ning rasmi

27 январь куни Испания ҳукумати меҳнат бозорида ишчи кучи танқислиги сабаб ноқонуний яшаб келаётган муҳожирларни легаллаштириш бўйича янги ташаббусни эълон қилди. Қарорга кўра, белгиланган талабларга жавоб берадиган шахслар бир йил муддатга яшаш ва ишлаш рухсатномасига эга бўлади.

Миграция вазири Элма Саиснинг айтишича, муҳожирлар камида беш ой Испанияда яшаган бўлиши, судланмаган бўлиши ҳамда 2025 йил 31 декабргача мамлакатга кириб келган бўлиши керак.

Янги тартиб муҳожирларга расмий меҳнат шартномаси асосида ишлаш, давлат тиббий хизматидан фойдаланиш, ижтимоий суғуртага қўшилиш ҳамда фарзандларини мактаб ва боғчаларга жойлаштириш имконини беради. Мутахассислар бу қарор яширин меҳнат бозорини қисқартириб, давлат бюджетига тушумларни оширишини таъкидламоқда.

Расмийларга кўра, қишлоқ хўжалиги, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишчи кучига талаб юқори бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, айрим сиёсий кучлар миграция оқими кучайишидан хавотир билдирмоқда. Ҳукумат эса мазкур чора вақтинчалик ва назорат остида амалга оширилишини маълум қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ томонидан қўлга олинган “Marinera” танкеридаги икки россиялик озод этилди'ning rasmi

    Дунё 28.01.2026 17:02

    АҚШ томонидан қўлга олинган “Marinera” танкеридаги икки россиялик озод этилди

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ томонидан қўлга олинган Marinera танкери экипажида бўлган икки нафар Россия фуқароси қўйиб юборилганини маълум қилди.

    'Европа суди биринчи бор Навальнийнинг Усманов ҳақидаги баёнотларини таъқиқлади'ning rasmi

    Дунё 28.01.2026 13:32

    Европа суди биринчи бор Навальнийнинг Усманов ҳақидаги баёнотларини таъқиқлади

    Европа юрисдикциясидаги суд илк бор Навальнийнинг Усманов ҳақида қилган баёнотларини таъқиқлади.

    'Собиқ Жанубий Корея президентининг рафиқаси коррупцияда айбдор деб топилди'ning rasmi

    Дунё 28.01.2026 08:17

    Собиқ Жанубий Корея президентининг рафиқаси коррупцияда айбдор деб топилди

    Сеул марказий округ суди собиқ биринчи хоним Ким Гон Хига нисбатан илк ҳукмни эълон қилди. Суд жараёни жонли эфирда намойиш этилди.

    'Россиялик пропагандачи Марказий Осиё давлатлари “ўз ўрнини билиши” кераклигини айтди'ning rasmi

    Дунё 28.01.2026 03:10

    Россиялик пропагандачи Марказий Осиё давлатлари “ўз ўрнини билиши” кераклигини айтди

    Россиянинг “Россия 1” телеканалида эфирга узатилган дастурда иштирок этган сиёсатшунос Сергей Миҳеев Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари ташқи сиёсатини танқид қилиб, Москва уларни “эркалатиб юборганини” билдирди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Дунё 28.01.2026 03:01

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    28 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда 18 та уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди'ning rasmi

    Дунё 27.01.2026 16:29

    Ўзбекистонда 18 та уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

    Фуқаролар томонидан ноқонуний сақланаётган 104 та турли хил қурол, 987 дона ўқ-дори ҳамда 1,5 кг портловчи моддалар ашёвий далил сифатида олинган.