Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, 2026 йил апрель ойида дунё марказий банклари жами 17 тонна олтин харид қилган. Мутахассислар олтинга бўлган талаб юқори даражада сақланиб қолаётганини таъкидламоқда.
Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, 2026 йил апрель ойида дунё марказий банклари жами 17 тонна олтин харид қилган. Талаб юқори даражада сақланиб қолмоқда.
Энг йирик харидор Польша бўлиб, апрель ойида 14 тонна олтин сотиб олган. Мамлакатнинг умумий захиралари 595 тоннага етган.
Хитой ҳам харидни ошириб, бир ойда 8 тонна олтин олган. Бу 2024 йил декабридан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Ўзбекистон Марказий банки апрель ойида 1 тонна олтин сотган бўлса-да, йиллик ҳисобда йирик соф харидорлар қаторида қолмоқда. Йил бошидан буён мамлакат 24 тонна олтин харид қилиб, Польша билан бирга етакчи харидорлар қаторига кирган.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг олтин захиралари тахминан 414 тоннани ташкил этади. Бу мамлакат умумий халқаро резервларининг қарийб 88 фоизига тенг экани айтилмоқда.
Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, сўнгги уч йилда Шарқий Европа ва Осиё марказий банклари олтин харидини барқарор равишда ошириб, захира сиёсатини мустаҳкамлаб бормоқда.






