Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 20–22 даража, кундузи эса 34–36 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 20–22 м/с гача кучайиб, чанғ-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 15–20, кундузи 30–35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18–23, кундузи 32–37 даража атрофида бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечаси 18–23, кундузи 32–37 даражагача кўтарилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг энг иссиқ об-ҳавоси кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи 33–38 даражагача етади, кечаси эса 18–23 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 16–21, кундузи 32–37 даража бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15, кундузи 23–28 даража атрофида бўлади. Момақалдироқ вақтида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.






