Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида электробус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабар қилди.
Маълум қилинишича, воқеа 6 июнь куни соат 13:40 атрофида "Қўйлиқ деҳқон бозори" бекати ҳудудида содир бўлган. 45-сонли йўналишда ҳаракатланган Yutong русумли электробус ҳайдовчиси транспорт воситасини орқага ҳайдаётган вақтда 1991 йилда туғилган пиёдани босиб кетган.
Оқибатда фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.






