АсосийЖамият

Тошкентда чет эл фуқаросига носвой чекишни таклиф қилган шахс ушланди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ортидан ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо берилди.

'Тошкентда чет эл фуқаросига носвой чекишни таклиф қилган шахс ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида чет эл фуқаросига носвой тамаки маҳсулотини чекишни таклиф қилган шахс аниқланиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 25 январь куни Чилонзор туманида жойлашган истироҳат боғларидан бирида 2006 йилда туғилган М.К. чет эл фуқаросига носвой таклиф қилган, шу билан бирга уятли сўзлар ишлатиб, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома тузилиб, материаллар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

    Бошқа янгиликлар