АсосийДунё

Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадларини яна алмашди

Истанбул келишувлари доирасида навбатдаги гуманитар жараён амалга оширилди.

'Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадларини яна алмашди'ning rasmi

Бугун, 29 январь куни Россия ва Украина ўртасида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашишнинг навбатдаги босқичи бошланди. Бу ҳақда Россия Давлат думаси депутати, ҳарбий операция масалалари бўйича парламент мувофиқлаштирувчи гуруҳи вакили Шамсаил Саралиев РБКга маълум қилди.

Унинг айтишича, Россия Украинага 1000 нафар ҳалок бўлган ҳарбийнинг жасадини топширган, эвазига эса 38 нафар ҳалок бўлган россиялик ҳарбийнинг жасадини қабул қилиб олган.

Мазкур маълумотни Россия президенти ёрдамчиси ва музокаралар гуруҳи раҳбари Владимир Мединский ҳам тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу алмашув Истанбул келишувлари доирасида амалга оширилган.

    Бошқа янгиликлар