АсосийЖамият

Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича яна дунёда биринчи ўринга чиқди

30 январь куни Тошкент шаҳри йирик мегаполислар орасида ҳаво ифлосланиши даражаси бўйича биринчи ўринни эгаллади.

'Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича яна дунёда биринчи ўринга чиқди'ning rasmi

IQAir портали маълумотларига кўра, соат 11:00 ҳолатида пойтахт ҳавосидаги PM2.5 майда заррачалар концентрацияси 184,5 мкг/м³ ни ташкил этган.

Мутахассислар бундай шароитда аҳолига заруратсиз кўчага чиқмасликни, нафас йўллари касалликларига чалинган фуқароларга эса тиббий ниқобдан фойдаланишни тавсия қилмоқда.

Шунингдек, уйга киргандан сўнг юз-қўлларни яхшилаб ювиш, хоналарни нам латта билан тозалаш, эшик-дерезаларни маҳкам ёпиш ҳамда хонада чанг тўпланишига йўл қўймаслик лозим.

    Бошқа янгиликлар