АсосийЖамият

Ўзбекистонда 2025 йилда ўлим кўрсаткичи тўрт баравардан кўпроқ ўсди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, вафот этганлар сони йил бошига нисбатан чоракдан-чоракка ўсиб, йил охирида 177,1 минг кишини ташкил этди.

'Ўзбекистонда 2025 йилда ўлим кўрсаткичи тўрт баравардан кўпроқ ўсди'ning rasmi

2025 йилда вафот этганларнинг 55,1 фоизи эркаклар (97,5 минг), 45,9 фоизи аёллар (81,4 минг) бўлди. Ўтган йили ҳар чоракда вафот этганлар сони изчил равишда кўпайди: I чоракда 41,4 минг киши вафот этган бўлса, IV чоракда бу кўрсаткич 177,1 мингга етди.

Ўлимнинг асосий сабаблари қон айланиш тизими касалликлари (24,8 мингдан 104,5 минггача), ўсма касалликлар (15 999 нафар), нафас олиш аъзолари касалликлари (23 014 нафар), овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари (18 071 нафар) ҳамда юқумли ва паразитар касалликлар (3 852 нафар)дан келиб чиқди.

    Бошқа янгиликлар