АсосийЖамият

Ўзбекистон ва Туркия биринчи хонимлари “Анқара Палас” музейига ташриф буюрди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан бирга Анқарадаги “Анқара Палас” музейини томоша қилди.

'Ўзбекистон ва Туркия биринчи хонимлари “Анқара Палас” музейига ташриф буюрди'ning rasmi

Тарихий марказда жойлашган, қарийб асрлик меъморий обида Туркиянинг бой маданий ва санъат меросини акс эттирувчи ноёб экспонатлар намойиш этилмоқда.

Музейда тўқимачилик буюмлари, чинни ашёлар, қўлёзмалар, дипломатик совғалар, Мустафо Камол Отатуркка тегишли шахсий буюмлар ҳамда Усмонийлар ва республика даврига оид экспонатлар ўрин олган.

Шунингдек, Бухоро ҳунармандлари томонидан яратилган асарлар халқларимиз ўртасидаги маданий алоқалардан далолат беради.

Ташриф давомида меҳмонларга анъанавий каштачилик, сопол буюмларга нақш чизиш, қўғирчоқ ясаш жараёнлари намойиш этилди. Зироат Мирзиёева маданий асраш ва авлодларга етказиш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, томонлар гуманитар ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш халқларни янада яқинлаштиришда муҳим омил экани қайд этдилар.

    Бошқа янгиликлар