АсосийЖамият

Аҳолини рўйхатга олишда мажбурий ишга жалб қилиш ҳолатлари аниқланди

4 та ҳокимликка огоҳлантириш хати, яна бир ҳокимликка тақдимнома киритилган.

'Аҳолини рўйхатга олишда мажбурий ишга жалб қилиш ҳолатлари аниқланди'ning rasmi

Ўзбекистонда айрим маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ходимларни аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига иш вақтидан ташқари мажбуран жалб қилиш ҳолатлари аниқланди. Меҳнат инспекцияси маълум қилишича, бундай ишлар айрим жойларда "мажбурий топшириқ" деб номланиб, амалга оширилган.

Ўтказилган текширувлар якунига кўра, Бухоро шаҳри ҳамда Олтинкўл, Асака ва Марҳамат туманлари ҳокимликларига расмий равишда огоҳлантириш хатлари юборилган. Шунингдек, Андижон вилояти ҳокимлигига аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш бўйича тақдимнома киритилган.

Меҳнат инспекцияси таъкидлаганидек, ходимни унинг розилигисиз, турли босимлар ёки хизмат топшириқлари асосида иш вақтидан ташқари меҳнатга жалб қилиш мажбурий меҳнат ҳисобланади ва амалдаги қонун талабларига зиддир. Айниқса, бундай ҳолатларнинг давлат органлари томонидан содир этилаётгани жиддий ташвиш уйғотмоқда.

Инспекция таъкидлашича, иш вақтидан ташқари ишлар фақат ходимнинг ихтиёрий розилиги асосида амалга оширилиши мумкин. Бунда Меҳнат кодексининг 262-моддасига мувофиқ тегишли ҳақ тўланиши шарт. Қонунга кўра, дастлабки икки соат учун камида 1,5 баравар, ундан ортиқ соатлар учун эса камида 2 баравар миқдорда меҳнат ҳақи тўланиши белгиланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияда қаровсиз қолган 6 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:27

    'Эртадан баъзи метан заправкаларнинг иш вақти қисқаради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:28

    Эртадан баъзи метан заправкаларнинг иш вақти қисқаради

    2 февралдан бошлаб газ таъминотидаги босимни меъёрда ушлаб туриш мақсадида баъзи метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 гача ишлайди.

    'Интерпол қидирувидаги ўзбекистонлик Грузияда қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:29

    Интерпол қидирувидаги ўзбекистонлик Грузияда қўлга тушди

    ИИВнинг берган хабарига кўра, мазкур шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

    'Тошкентда Gentra ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:58

    Тошкентда Gentra ёниб кетди

    Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ФВББ расмий ахборот берди.

    'Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:18

    Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади

    1 февраль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Эртадан “Опен бюджет”нинг 2026 йилги илк мавсуми старт олади'ning rasmi

    Жамият 31.01.2026 17:35

    Эртадан “Опен бюджет”нинг 2026 йилги илк мавсуми старт олади

    Ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.