АсосийБу қизиқ

2025 йилда Ўзбекистонда қарийб 19 минг киши озодликдан маҳрум этилди

Йил давомида судлар томонидан 63 мингдан ортиқ жиноят иши кўриб чиқилиб, 63 340 нафар шахс судланган.

'2025 йилда Ўзбекистонда қарийб 19 минг киши озодликдан маҳрум этилди'ning rasmi

Маълумотларга кўра, 2025 йилда судлар томонидан жами 63 мингдан ортиқ жиноят иши кўриб чиқилган. Натижада 63 340 нафар шахсга нисбатан суд ҳукмлари чиқарилган.

Судланганларнинг 18 816 нафари озодликдан маҳрум этилган бўлса, 43 531 нафар шахсга бошқа турдаги жазолар тайинланган. Шунингдек, 993 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

Судланганлар орасида 55 829 нафар эркак ва 7 511 нафар аёл бор. Уларнинг 23 973 нафари ёшлар бўлиб, шундан 2 431 нафари вояга етмаганлар ҳисобланади. Бундан ташқари, 2 830 нафар судланган шахс 60 ёшдан ошган.

Шу билан бирга, йил давомида 422 нафар шахс оқланди, 13 224 нафар фуқаро эса ярашув асосида жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Энг кўп жиноят ишлари Тошкент шаҳри, Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида қайд этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон “International IQ Test” рейтингида 75-ўринни эгаллади'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 03:18

    Ўзбекистон “International IQ Test” рейтингида 75-ўринни эгаллади

    Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан бироз пасайган.

    'Ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади'ning rasmi

    Бу қизиқ 01.02.2026 20:42

    Ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади

    2 февраль  куни қандай об-ҳаво кузатилишини эълон қилинди.

    'Бугун баъзи ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ 31.01.2026 02:52

    Бугун баъзи ҳудудларда қор ёғади

    “Ўзгидромет” 31 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 29.01.2026 19:25

    Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

    “Ўзгидромет” 30 январь куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 29.01.2026 16:23

    Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда

    Анқарада олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Доллар курси салкам 12 200 сўм бўлди'ning rasmi

    Бу қизиқ 29.01.2026 11:58

    Доллар курси салкам 12 200 сўм бўлди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.