АсосийЖамият

Ўзбекистон ва Покистон янги халқаро транспорт йўлагини ишга туширади

Ўзбекистон ва Покистон февраль ойида “Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” йўналиши бўйича илк пилот юк ташишларни амалга оширади.

'Ўзбекистон ва Покистон янги халқаро транспорт йўлагини ишга туширади'ning rasmi

Ўзбекистон Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров бошчилигидаги делегация Покистонга ташриф буюриб, Покистон Темир йўллар вазири ўринбосари Мазҳар Али Шоҳ билан учрашди.

Учрашувда транспорт-логистика соҳасида минтақавий боғлиқликни мустаҳкамлаш, янги йўлаклар яратиш ва юк ташиш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” темир йўли лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди.

 Янги “Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” транспорт коридори бўйича пилот ташишлар жорий йил февраль ойида амалга оширилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар