Қонунга мувофиқ, аввал бу муддат 1 йилни ташкил этган. Эндиликда эса фото ва видеоқайд этиш воситалари орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун жазо қўллаш муддати анча қисқартирилди.
Маълум қилинишича, махсус автоматлаштирилган фото ва видео воситалари орқали қуйидаги ҳуқуқбузарликлар қайд этилади:
хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик;
транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш;
белгиланган тезликни соатига 20 кмдан ошириб юбориш;
тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ва бошқалар.
Қайд этилишича, агар маъмурий жазо тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинса, у ҳолда жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан 1 йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.






