FIFA статистикасига кўра, ўзбекистонлик футболчи мусобақа давомида соатига 36,5 километр тезлик қайд этган. Бу натижа унга Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан биргаликда иккинчи ўринни эгаллаш имконини берди.

Рейтинг пешқадами эса Австралия терма жамоаси ҳимоячиси Жордан Бос бўлиб, у соатига 36,7 километр тезликка эришган.
Шу тариқа, Абдуқодир Ҳусанов жаҳон футболи юлдузлари қаторида нафақат ишончли ҳимояси, балки юқори тезлиги билан ҳам эътибор марказида бўлмоқда.
Ўзбекистонлик футболчи бу кўрсаткич бўйича Килиан Мбаппе каби машҳур тезкор футболчиларни ҳам ортда қолдирган.






