АсосийЖамият

Зеленский: Россиянинг энергетика объектлари Украина учун қонуний ҳарбий нишон

Украина президенти Володимир Зеленскийнинг таъкидлашича, Россиянинг ҳарбий объектлари ҳамда энергетика тизими Украина учун бир хил қонуний ҳарбий нишон ҳисобланади.

'Зеленский: Россиянинг энергетика объектлари Украина учун қонуний ҳарбий нишон'ning rasmi

Зеленский Telegram-каналида ёзишича, Россия энергетика соҳаси орқали даромад олиб, нефть ва газни сотиб, урушни молиялаштиришда қўллайди. 

Шу боис Украина олдида икки йўл мавжуд: қурол ишлаб чиқариш ва Россия ҳарбий кучларига зарба бериш ёки уларнинг даромад манбаига – энергетика объектларига зарба бериш.

Президент сўзларига кўра, бу манбалар Украина учун қонуний мақсад ҳисобланади, чунки Россия уларга нисбатан шундай амал қилган.

    Бошқа янгиликлар