АсосийЖамият

Мирзиёев Вашингтонда савдо ва инвестиция учрашувларини бошлади

Ўзбекистон Президенти АҚШ савдо вазири, Эксимбанк ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди.

'Мирзиёев Вашингтонда савдо ва инвестиция учрашувларини бошлади'ning rasmi

Вашингтондаги ишбилармонлик дастури доирасида Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вазири Ховард Латник, Эксимбанк президенти ва раиси Жон Йованович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори Бен Блек билан учрашув ўтказди.

Учрашувлар давомида стратегик режалардан аниқ лойиҳаларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш, ҳамда икки томонлама битимларни имзолаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, АҚШ бизнес доиралари билан янги форматдаги давра суҳбати ҳам ўтказилди.

    Бошқа янгиликлар