АсосийЖамият

Қимор ўйинларини реклама қилган блогерларга чора кўрилди

Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда қонунга зид равишда букмекерлик ва қимор ўйинларини тарғиб қилган блогерларга нисбатан маъмурий чоралар кўрди.

'Қимор ўйинларини реклама қилган блогерларга чора кўрилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган рекламаларнинг амалдаги қонунчилик талабларига мослиги юзасидан ўтказилган ўрганишларда бир неча юз минглаб кузатувчиларга эга блогерлар ўз саҳифаларида букмекерлик хизматларини реклама қилгани аниқланган.

Хусусан, қимор ўйинларини тарғиб қилувчи видео-роликлар блогерлар F. Shirinboyeva (@clemenskoelpin) ҳамда D. Baxtiozin (@mjova41, @Damirrxon) саҳифаларида жойлаштирилгани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан улар белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилган ва материаллар судга тақдим этилган.

Эслатиб ўтилади, “Реклама тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш тақиқланади. Қонун талабларини бузиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

    Бошқа янгиликлар