АсосийЖамият

Чусовитина Жаҳон кубоги финалига чиқди

50 ёшли гимнастикачи ўзининг асосий ихтисослиги — таянч сакраш машқида 13,133 балл жамғарди.

'Чусовитина Жаҳон кубоги финалига чиқди'ning rasmi

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Оксана Чусовитина Германиянинг Котбус шаҳрида ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичида саралаш баҳсларини муваффақиятли якунлаб, финалга йўлланма олди.

50 ёшли гимнастикачи ўзининг асосий ихтисослиги — таянч сакраш машқида 13,133 балл жамғарди. Мазкур натижа унга ҳал қилувчи босқичда иштирок этиш имконини берди.

Қарорловчи финал баҳслари эртага бўлиб ўтади. Чусовитина медаллар учун курашни давом эттириб, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

    Бошқа янгиликлар