Айрим манбалар уни “ҳарбий самолёт” ёки АҚШ ҲҲК борти бўлиши мумкин, дея тахмин билдирган.
Хабарларда Flightradar маълумотларига таянилган ҳолда самолёт Вашингтон яқинидаги Эндрюс авиабазасидан учгани, Мурманск вилояти устидан Россия ҳаво ҳудудига киргани ва кейинроқ кузатувдан йўқолгани қайд этилган.
Аслида эса гап Shavkat Mirziyoyevнинг расмий самолёти ҳақида кетмоқда. Президент АҚШга ташрифидан сўнг “Тинчлик кенгаши” биринчи саммитида иштирок этиб, Тошкентга қайтаётган бўлган. Ҳукумат ва махсус рейслар одатда очиқ кузатув сервисларида тўлиқ акс этмаслиги амалиётда учрайди.
Маълумотларга кўра, борт Вашингтондан Тошкент вақти билан 00:12 да парвозни бошлаган ва Канада, Гренландия, Европа давлатлари, Россия ҳамда Қозоғистон устидан учиб, 12:14 да пойтахтга етиб келган. Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов давлат раҳбарининг АҚШдан жўнаб кетганини маълум қилган.






