АсосийЖамият

Тошкентда ҳамкасбини зўрлашга уринишда айбланган эркак 5 суткага қамалди

Тошкентга хизмат сафари билан келган эркак меҳмонхонада ҳамкасбига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилиб, уни бўғишга урингани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини олди.

'Тошкентда ҳамкасбини зўрлашга уринишда айбланган эркак 5 суткага қамалди'ning rasmi

Бу ҳақда “Nemolchi” лойиҳаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, эркак ва аёл спорт мусобақаларида иштирок этиш учун хизмат сафари билан Тошкентга келган. 18 декабрдан 19 декабрга ўтар кечаси эркак кечки овқат баҳонаси билан аёлнинг меҳмонхонадаги хонасига кирган.

Аёл унинг таклифини рад этганига қарамай, эркак шаҳвоний ҳаракатлар қилишга уринган. Судда жабрланувчи очиқчасига рози эмаслигини айтгани, шундан сўнг эркак уни каравотга йиқитиб, ёстиқ билан бўғишга уринганини билдирган. Аёл қаршилик кўрсатиб, хонадан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

Судда эркак айбини тан олган. Суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик) бўйича айбдор деб топиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 15 йиллик стажга эга ўқитувчиларга уй олиш учун ипотека субсидияси берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:35

    Ўзбекистонда 15 йиллик стажга эга ўқитувчиларга уй олиш учун ипотека субсидияси берилади

    Ўзбекистонда олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга ва камида 15 йил педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия ажратилади.

    'Японияда онасидан воз кечилган митти макакага нима бўлди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:08

    Японияда онасидан воз кечилган митти макакага нима бўлди?

    Унинг таъсирли суратлари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

    'Рим шаҳрида Ўзбекистон–Италия олийгоҳлари ректорлари Иккинчи форуми бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:40

    Рим шаҳрида Ўзбекистон–Италия олийгоҳлари ректорлари Иккинчи форуми бўлиб ўтди

    2026 йил 18–19 февраль кунлари Италия пойтахти Рим шаҳрида Ўзбекистон ва Италия олийгоҳлари ректорларининг Иккинчи форуми бўлиб ўтди.

    'Россия ОАВлари президент самолётини “АҚШ ҳарбий борти” деб талқин қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:53

    Россия ОАВлари президент самолётини “АҚШ ҳарбий борти” деб талқин қилди

    Россиянинг айрим Telegram каналлари ва йирик ОАВлари АҚШдан учиб келган “номаълум Boeing 787” Россия ҳаво ҳудудига киргани ҳақида хабар тарқатди.

    'Сурхондарё ва Наманганда мансабдорлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:15

    Сурхондарё ва Наманганда мансабдорлар қўлга олинди

    Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокими ўринбосари ва Наманган вилояти Чуст туманидаги ҳоким ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

    'Чусовитина Жаҳон кубоги финалига чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:48

    Чусовитина Жаҳон кубоги финалига чиқди

    50 ёшли гимнастикачи ўзининг асосий ихтисослиги — таянч сакраш машқида 13,133 балл жамғарди.