АсосийЖамият

Навоийда ноқонуний сақланаётган 1100 дона патрон мусодара қилинди

Навоий вилоятида ўқотар қурол ва ўқ-дориларнинг ноқонуний айланмасига қарши ўтказилган тезкор тадбирда жами 1100 дона патрон аниқланиб, олиб қўйилди.

'Навоийда ноқонуний сақланаётган 1100 дона патрон мусодара қилинди'ning rasmi

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Конимех туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахсга тегишли “Оникс” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасидан 500 дона 5,6 мм калибрли, отиш учун яроқли патронлар топилиб, белгиланган тартибда расмийлаштириб олинган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур шахснинг яшаш хонадони ҳам текширилган. Натижада у ердан яна 600 дона 5,6 мм калибрли патронлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми (ўқотар қурол ва ўқ-дориларнинг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларга тегишли лицензия ёки рухсатномаси бўлмаган ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ихтиёрий равишда топшириш жавобгарликдан озод этилишга асос бўлишини эслатди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарадан Урганчга тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:50

    Самарадан Урганчга тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилади

    Илк парвоз 3 апрель куни амалга оширилади.

    '“Ўзгидромет” тезкор огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:25

    “Ўзгидромет” тезкор огоҳлантириш билан чиқди

    Бугун, 21 февраль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

    'Ўзбекистонда илк бор криптовалюта майнинги фаолияти учун расмий рухсатнома берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:12

    Ўзбекистонда илк бор криптовалюта майнинги фаолияти учун расмий рухсатнома берилди

    Маълум қилинишича, 19 январь куни агентлик директорининг буйруғи билан "NexaGrid" компаниясига майнинг фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилган.

    'Тошкентда яна бозор ёнди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:09

    Тошкентда яна бозор ёнди

    Учтепа туманида жойлашган “Изза” қурилиш бозорида ром маҳсулотлари ёнган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Ўзбекистонда 15 йиллик стажга эга ўқитувчиларга уй олиш учун ипотека субсидияси берилади'ning rasmi

    Жамият 20.02.2026 17:35

    Ўзбекистонда 15 йиллик стажга эга ўқитувчиларга уй олиш учун ипотека субсидияси берилади

    Ўзбекистонда олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга ва камида 15 йил педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия ажратилади.

    'Тошкентда ҳамкасбини зўрлашга уринишда айбланган эркак 5 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият 20.02.2026 16:31

    Тошкентда ҳамкасбини зўрлашга уринишда айбланган эркак 5 суткага қамалди

    Тошкентга хизмат сафари билан келган эркак меҳмонхонада ҳамкасбига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилиб, уни бўғишга урингани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини олди.