АсосийЖамият

Самарадан Урганчга тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилади

Илк парвоз 3 апрель куни амалга оширилади.

'Самарадан Урганчга тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилади'ning rasmi

Россиянинг “Red Wings Airlines” авиакомпанияси 3-апрелдан бошлаб Самара — Урганч йўналишида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди.

Компания матбуот хизматига кўра, парвозлар ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилади.

Самара шаҳридан учиш вақти маҳаллий вақт билан соат 23:40 этиб белгиланган бўлиб, парвоз давомийлиги 2 соат 30 дақиқани ташкил этади. Қатновлар Россияда ишлаб чиқарилган ССЖ-100 русумидаги самолётларда бажарилади.

Маълум қилинишича, Урганч Ред Wингсънинг Самарадан Ўзбекистонга йўлга қўйилган учинчи йўналишига айланади. Авиакомпания 2023-йилдан буён Самарадан Тошкентга мунтазам рейсларни амалга ошириб келмоқда, Бухорога эса Екатеринбург орқали қатновлар йўлга қўйилган.

    Бошқа янгиликлар