Эрдоған журналист қизга турмуш қуришни кечиктирмасликни тавсия қилди
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдоған журналист қиз билан бўлган мулоқот чоғида унга турмуш қуришни орқага сурмасликни маслаҳат берди.
Маълум қилинишича, матбуот вакиллари билан учрашув вақтида журналист қиз Эрдоғанни набирали бўлгани муносабати билан табриклаган. Суҳбат давомида давлат раҳбари қизиқиб, журналистнинг шахсий ҳаёти ҳақида ҳам сўраган.
Журналистнинг ҳали турмуш қурмаганини билган Эрдоған унинг ёшини сўраган ва оила қуриш масаласини узоққа чўзмасликни тавсия қилган.
“Эшикни ёпиб олма”, деган Туркия Президенти журналист қизга мурожаат қилар экан, оила қуриш имкониятини қўлдан чиқармаслик кераклигини таъкидлаган.
Эрдоғаннинг мазкур гаплари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.






