АсосийЖамият

“Опен бюджет”нинг биринчи мавсуми учун 21 мингдан ортиқ лойиҳа киритилди

Бугун, 21 февралдан “Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги биринчи мавсуми учун лойиҳа киритиш босқичи расман якунланди.

'“Опен бюджет”нинг биринчи мавсуми учун 21 мингдан ортиқ лойиҳа киритилди'ning rasmi

Бу ҳақда Молия ва иқтисодиёт вазирлиги хабар берди. 

Мазкур жараён 1 февраль куни бошланган бўлиб, 20 февралга қадар давом этди. Ушбу давр мобайнида фуқаролар томонидан жами 21 049 та лойиҳа таклифи тақдим этилган.

Эндиликда жараённинг навбатдаги босқичи – лойиҳаларни саралаш ишлари бошланади. Ушбу босқич 21 февралдан 7 мартга қадар давом этади. Саралаш жараёнида тақдим этилган ташаббусларнинг белгиланган мезон ва талабларга мувофиқлиги ва амалга ошириш имконияти ўрганилади.

Саралашдан муваффақиятли ўтган лойиҳалар кейинги босқич – овоз бериш жараёнига қўйилади. Овоз бериш натижаларига кўра энг кўп қўллаб-қувватланган ташаббуслар молиялаштирилади ва амалиётга жорий этилади.

“Ташаббусли бюджет” дастури аҳоли фаоллигини ошириш, ҳудудлардаги муаммоларни бевосита фуқаролар иштирокида ҳал этиш ҳамда буджет маблағларидан фойдаланишда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди чиқинди хизматларида фақатгина кўрсатилган хизмат учун тўлов ҳисобланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:29

    Энди чиқинди хизматларида фақатгина кўрсатилган хизмат учун тўлов ҳисобланади

    2026 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизмати учун ҳақ тўлашнинг янги тартиби жорий этилди.

    'Сурхондарёда эркак ит боласининг қулоқларини қўли билан узиб ташлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:09

    Сурхондарёда эркак ит боласининг қулоқларини қўли билан узиб ташлади

    Эркакка нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар суд органларига юборилган.

    'Сурхондарёда эркак аёлнинг жинсий алоқадаги видеосини тарқатмаслик учун 6 минг доллар талаб қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:58

    Сурхондарёда эркак аёлнинг жинсий алоқадаги видеосини тарқатмаслик учун 6 минг доллар талаб қилди

    Эркак 1000 АҚШ доллари ва 18 млн сўм пулни олиш учун келган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    'Путин Женева музокараларидан сўнг ҳисобот йиғилиши ўтказди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:47

    Путин Женева музокараларидан сўнг ҳисобот йиғилиши ўтказди

    Россия Президенти Владимир Путин Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари билан йиғилишда Украина масаласи бўйича Женевадаги музокараларда иштирок этган делегациядан ҳисобот сўради.

    'Самарадан Урганчга тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:50

    Самарадан Урганчга тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилади

    Илк парвоз 3 апрель куни амалга оширилади.

    '“Ўзгидромет” тезкор огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:25

    “Ўзгидромет” тезкор огоҳлантириш билан чиқди

    Бугун, 21 февраль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.