АсосийЖамият

Петербургда болани қутқарган ўзбекистонлик “Жасорат” медали билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев фармони билан Санкт-Петербургда қулаётган болани ушлаб қолган Хайрулло Ибадуллаев давлат мукофоти билан тақдирланди.

'Петербургда болани қутқарган ўзбекистонлик “Жасорат” медали билан тақдирланди'ning rasmi

Санкт-Петербургнинг Петрозаводская кўчасида етти ёшли бола кўп қаватли уй еттинчи қавати карнизига чиқиб қолиб, бир неча сониядан сўнг пастга қулаб тушган. Шу пайтда уй ёнида ишлаётган ўзбекистонлик Хайрулло Ибадуллаев болани ҳавода ушлаб қолиб, зарбани юмшатган ва шу орқали унинг ҳаётини сақлаб қолган.

Маълум қилинишича, у болани бағрига босиб, подъездга олиб кирган ва тез ёрдам келгунига қадар унга ёрдам кўрсатган. Бола омон қолган, ҳозирда шифокорлар назоратида бўлиб, аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Хайрулло Ибадуллаевнинг ўзи ҳам енгил тан жароҳатлари олган.

Ушбу жасорати учун Ўзбекистон Президентининг фармони билан Хайрулло Ибадуллаев “Жасорат” медали билан мукофотланди. Қайд этилишича, у фавқулодда вазиятда ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, юксак мардлик, қаҳрамонлик ва фидойилик фазилатларини намоён этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 602 км янги электр линиялари қурилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:33

    Ўзбекистонда 602 км янги электр линиялари қурилади

    Шавкат Мирзиёев энергетика лойиҳаларига бағишланган йиғилишда электр тармоқларини кенгайтириш ва янги қувватларни ишга тушириш бўйича топшириқлар берди.

    'Тошкент ва Навоийда қалбаки валюта савдоси билан шуғулланишга уринган шахслар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:14

    Тошкент ва Навоийда қалбаки валюта савдоси билан шуғулланишга уринган шахслар ушланди

    Навоий ва Тошкентда турли хил қалбаки доллар ва сўм купюраларини ҳақиқий пул сифатида сотишга уринган шахслар қўлга олинди.

    'Самарқандда акасига ўқ узган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:36

    Самарқандда акасига ўқ узган шахс ушланди

    Нарпай туманида ариқдан сув ўтказиш масаласида чиққан жанжал қотиллик билан якунланди.

    'Бухорода тунги клуб раҳбари фоҳишаликка мажбурлашда гумонланиб қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:20

    Бухорода тунги клуб раҳбари фоҳишаликка мажбурлашда гумонланиб қўлга олинди

    Муқаддам судланган тунги клуб раҳбари ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни иш ваъдаси билан жалб қилиб, уларни жинсий эксплуатация қилганликда гумонланмоқда.

    'Фарғонада дарахт кўчатлари омборида ёнғин юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:14

    Фарғонада дарахт кўчатлари омборида ёнғин юз берди

    Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида дарахт кўчатлари сақланадиган омборда ёнғин чиқди.

    'Ўзбекистонда алимент тўловчиларнинг 61 фоизи расмий иш билан банд эмас'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:05

    Ўзбекистонда алимент тўловчиларнинг 61 фоизи расмий иш билан банд эмас

    350 мингдан ортиқ алимент тўловчиларнинг 61 фоизи иш билан таъминланмаган ёки доимий даромад манбаига эга эмас.