АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада “Soliq Mobile” орқали 3,2 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилингани аниқланди

Ҳозирда ушбу иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Фарғонада “Soliq Mobile” орқали 3,2 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилингани аниқланди'ning rasmi

Фарғона вилоятида бир гуруҳ шахслар “Soliq Mobile” иловаси орқали давлат бюджети маблағларини ноқонуний ўзлаштиргани фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида фуқаролар М.Х., М.Х. ва К.И. ўзаро тил бириктириб ҳаракат қилгани аниқланган.

Улар “Телеграм” ижтимоий тармоғида турли номлар остида гуруҳлар ташкил этиб, ушбу платформалар орқали харид чеклари учун тақдим этиладиган кэшбек суммаларини онлайн тарзда сотиш билан шуғулланган. Схема доирасида еттита масъулияти чекланган жамият номидан ҳеч қандай ҳақиқий молиявий операциялар амалга оширилмаган бўлса-да, маҳсулот ва хизматлар гўёки 3,3 триллион сўмга сотилгани ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилган.

Шунингдек, савдодан тушган маблағлар онлайн назорат-касса машиналари орқали кирим қилингани ҳақида сохта маълумотлар шакллантирилиб, харид чеклари расмийлаштирилган.

Оқибатда 211 минг 584 нафар фуқаро номига “Soliq Mobile” иловаси орқали жами 28,5 миллиард сўм кэшбек ҳисобланган. Унинг 3,2 миллиард сўми тўлаб берилган бўлиб, ушбу маблағлар бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилингани қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда икки солиқ инспектори 5 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:14

    Тошкентда икки солиқ инспектори 5 минг доллар пора билан ушланди

    Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Суд тизимида коррупцияга қарши янги тузилма ташкил этилиши мумкин'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 08.06.2026 17:25

    Суд тизимида коррупцияга қарши янги тузилма ташкил этилиши мумкин

    Президент Шавкат Мирзиёев судларда комплаенс назорати тизими самарадорлигини оширишга оид тақдимот билан танишди.

    'Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 08.06.2026 12:24

    Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Ҳодиса ҳақида 8 июнь куни соат 13:50 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

    'Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 08.06.2026 12:21

    Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради

    Ҳодиса вақтида поезддаги йўловчилар орасида жабрланганлар бўлмаган.

    'Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 08.06.2026 10:47

    Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди

    Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида расмий маълумот берилмаган. Масъул идоралар воқеа сабаблари ва оқибатларини ўрганмоқда.

    'Синдоров ва Асаубаева Монакодаги “Формула-1” пойгасида кўриниш берди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 08.06.2026 09:45

    Синдоров ва Асаубаева Монакодаги “Формула-1” пойгасида кўриниш берди

    22 ёшли Бибисара Асаубаева яқинда Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган нуфузли шахмат турнирида ғолиб чиқиб, мусобақа тарихидаги энг ёш чемпионга айланган.