Пойтахтимизда экологик вазиятни яхшилаш бўйича бошланган ҳаракатлар энди бир ҳудуд даражасида қолиб кетмайди, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб янги ва янада жиддий босқичга олиб чиқилмоқда.
Янги Фармонга кўра, Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш мақсадида тузилган махсус комиссия фаолияти 2027 йилнинг 1 мартига қадар узайтирилди.
Муҳим ўзгариш эса унинг мақомида: комиссиянинг номи «Экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича республика махсус комиссияси» этиб ўзгартирилди.
Бу нимани англатади? Эндиликда ҳавони тозалаш, саноат фильтрларини ўрнатиш ва яшилликни кўпайтириш каби долзарб экологик вазифалар фақат Тошкент шаҳри доирасида чекланиб қолмайди. Бутун мамлакатимиз миқёсидаги экологик вазият айнан шу Республика комиссиясининг қатъий назорати ва бошқаруви остида бўлади.
Бунинг аҳамияти шундаки, давлат экологик инқирозларга вақтинчалик ёки локал ечим эмас, балки тизимли, узоқ муддатли ва бутун мамлакатни қамраб олувчи стратегик ечимизламоқда. Демак, олдимиздаги йиллар давомида бутун юртимиз бўйлаб тоза ҳаво ва соғлом муҳит яратиш йўлида жуда катта ва амалий ўзгаришларга гувоҳ бўламиз. Табиатни асраш умуммиллий ҳаракатга айланмоқда.






