АсосийЖамият

Агар ёшлар ишга киролмаса боғча, мактаб директорлари ва ректорларнинг виждони қийналиши шарт—Шавкат Мирзиёев

“Кўксарой” қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти бошланди.

'Агар ёшлар ишга киролмаса боғча, мактаб директорлари ва ректорларнинг виждони қийналиши шарт—Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

Тадбирда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялардан учрашувда 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари йиғилганларни самимий қутлади.

“Юртимиздаги 22 миллиондан зиёд ёшларимиз тимсолида биз жуда катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз”,– деди Президентимиз.

Ҳар бир вазир, ҳоким, олийгоҳ ректори, техникум, мактаб директори ва бошқа масъуллар ҳудудидаги ёшларни тил ва касб-ҳунар ўрганиши, спорт билан шуғулланиши, ғоя, лойиҳа ва стартапига кўмак бериб, уларни ўстириши, ишли ва даромадли қилиб, бирорта ёшни эътиборсиз қолдирмасликка янада катта масъулият билан ёндашиб ишлаши лозимлиги қайд этилди.

    Бошқа янгиликлар