АсосийЖамият

Россияда яна рейд тадбири ўтказилди

Рейд давомида 34 нафар Ўзбекистон фуқароси бир манзилда рўйхатдан ўтиб, амалда бошқа жойда яшагани аниқланди.

'Россияда яна рейд тадбири ўтказилди'ning rasmi

Россиянинг Волгоград вилояти Иловлинский туманида ўтказилган рейд давомида 34 нафар Ўзбекистон фуқароси бир манзилда рўйхатдан ўтиб, амалда бошқа жойда яшагани аниқланди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда мигрантларнинг “ўрдак юриш” усулида ҳаракатлантирилгани акс этган. Бу ҳолат инсон шаъни ва қадр-қимматига муносабат юзасидан баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Мутахассислар қонун талаблари барча учун бир хил эканини таъкидлаган ҳолда, назорат тадбирлари инсон ҳуқуқларини камситмайдиган тарзда ўтказилиши зарурлигини қайд этмоқда.

    Бошқа янгиликлар