1

«Ўғлим дадасини сўрашидан қўрқаман...»

СУҒДИЁНА 23.12.2016, 15:38
Теглар: Она ва бола
«Ўғлим дадасини сўрашидан қўрқаман...»

— Ишқ дегани кўнгилга сўроқсиз, огоҳлантиришсиз ташриф буюраркан. Ички туйғу қаршингда турган инсонга ишониш мумкинлигини айтаркан. Эҳтимол фақат менда шундай бўлгандир, билмадим. Қалбимдаги шу овозга қулоқ тутдим. Ўша йигит туйғуларимни топтамаслигига, сира алдамаслига ишондим. Чунки ўзим шу кунгача ёлғон гапирган эмасдим. Орамизда хеч қандай тўсиқ йўқдек туюларди. Балки шунданми, хотиржамликка берилиб иффатимни ҳам унинг қўлига тутқазибман. Кейин билсам, ҳомиладор эканман. Бу ҳақда айтгандим, гўдакни олдиришим кераклигини таъкидлади. Бунинг гуноҳ эканлигини, сира ҳам мумкин эмаслигини тушунтиришга қанча ҳаракат қилмай, тинглашни ҳам истмасди. Охири «Агар болани олдирмасанг, йўлларимиз айрилади» дея шарт қўйди. Қароримни билдирганимдан кейин қорасини ҳам кўрсатмай қўйди. Уни қидирмаган ерим қолмади. Билсам, қонуний оиласи, болалари бор экан. Тўғриси, ҳозир ҳам уни яхши кўраман, шунинг учун тинчини бузишни истамадим. Фарзандимни дунёга келтирдим. Ўғлим яқинда бир ёшга тўлади. Қилган ишимдан минг бора  пушаймонман. Лекин сўнгги пушаймон ўзингга душман деганлари рост экан. Қанча афсус чексам ҳам, энди хатомни тўғрилаб бўлмайди. Қариндош-уруғларим ҳам мендан юз ўгиришган. Кўча-кўйга чиқишга уяламан, одамларнинг кўзига қарашдан ўзимни олиб қочаман. Фақат ўғлимнинг ёнидагина хотиржамликни туяман. Баъзан ҳаёлимга уни дунёга келтириб тўғри қилдиммикан деган ўйлар ҳам келади. Сўнг ўзимдан нафратланиб кетаман. Қолган умримни фарзандимнинг тарбиясига бағишлашни истайман. Фақат катта бўлганида, «Дадам қани?» деб сўрашидан хавотирдаман. Қолаверса, маҳалла-кўйда мен ҳақимда турли миш-мишлар тарқалган. Уларга қандай чидаш мумкинлигини билмайман. Маслаҳат беринг, тўғри йўлни кўрсатинг. Нима қилай? Исмим ва манзилимни сир тутсангиз.  

Қайнонажон: — Ҳаёт сўқмоқларида қоқилмоқ инсоннинг бир умрига татийди. Алданмоқ ундан-да оғир. Шу боис донишманд халқимиз оилада тарбия топаётган қиз боланинг одоб-ахлоқи, шарм-ҳаёси, ўзлигини, қадр-қимматини асрашини ўта муҳим масала тарзида қарайдилар. Йигитларнинг ўлдим-куйдимига ишониш керакмас. Қиз бола ўзига нисбатан масъулиятли бўлиши шарт. Ҳою ҳаваслар қурбонига айланиб қолмаслик, келажакда бахтли аёл бўлиш учун ҳам сабрли, мулоҳазали ва ҳар бир қадамини ўйлаб босадиган бўлиш шарт. Сизнинг афсусларингиз бошқа қизларимизга ҳам сабоқ бўлиши учун айтаяпман буларнинг барини.

Хато қилганингизни тушуниб етганингиз яхши. Ўша кунлардаёқ ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилиб, ҳақ-қуқуқингизни талаб қилсангиз бўларди. У номардга сиз аёл бошингиз билан мардлик қилибсиз. Афсуски, сизга ўхшаб алданганлар йўқ эмас. Ҳолбуки қарс икки қўлдан чиқади. Энди бу ёғига ўйлаб иш тутиш керак бўлади, қизим. Яратган сизни сийлаб фарзанд неъматини берибди. У суянчиғингиздир. Болажонингизни чиройли тарбиялаш, соғлом қилиб вояга етказиш биринчи галдаги вазифангиз. Қолаверса, она қизим, ўзингизга муносиб, сизни тушуниб, болангизга ота бўла оладиган инсон билан тақдир йўлларингизни боғлашга ҳаракат қилинг. Чунки ёлғизлик Аллоҳга хос. Ота-она маслаҳатисиз иш қилманг. Бўлиб ўтган воқеадан сўнг тушкунликка тушганингиз аниқ, йигитларга ишонмай қолганингиз ҳам бор гап. Бироқ ҳали ҳаётингиз олдинда. Баъзида инсон хатолар ичра ўзлигини топади, кўзи очилади. Қолаверса, ўз касбу корингиз буйича яхши ишларни амалга оширинг. Жамиятга манфаат келтириш энг эзгу иш. Меҳнат инсонни ночорлик, тушкунлик каби ҳолатлардан чиқишига ёрдам беради. Сизга мустаҳкам ирода, бахтли оила қуришингизни тилаб қоламиз.

Шаҳноза ХАЛИЛОВА, руҳшунос: — Синглим, хатога йўл қўйгансиз ва буни ўзингиз ҳам тушуниб турибсиз. Жамият ҳам бундай ҳолни қабул қилиши мушкул. Қариндошларингизни, яқинларингизни тушунишга уриниб кўринг. Бунинг учун эса ўзингизни уларнинг ўрнига қўйинг. Бироқ бу ҳаёт тугади, дегани эмас. Инсон бир бора хатога йўл қўйгандан кейин муҳими шу хатони иккинчи марта такрорламасликдир. Одамларга аслида бузуқ аёл эмаслигингизни исботлаш учун ҳам қайта бундай хатога йўл қўйманг. Азоблардан халос бўлиш учун биринчи галда, ўзингизни ва ўша сизни алдаган инсонни кечиришингиз керак, менимча. Оғир кунингизда ёрдам қўлини чўзмаган одамларнинг нима деб ўйлашларига эса аҳамият берманг. Эҳтимол, улар сиз йўл қўйган хато ҳақида ўйлаб ҳам ўтиришмас, чунки ҳозирги замонда ҳар кимнинг ташвиши ўзига етарли. Балки бу чегараларни ўзингиз ўрнатиб олгандирсиз.  Яхшиси, диққатингиз бошқа нарсаларга қаратинг. Бундан буён бор кучингизни тўплаб, иродангизни жамлайверинг. Йўқса ҳаёт синовларидан, турли гап-сўзлардан осонгина синиб қолишингиз мумкин. Агар сиз ўзингизни бахтга лойиқман деб ҳисобласангиз, атрофдагилар ҳам сиз ҳақингизда шундай ўйлашади. Агар энди таънаю маломатга кўмилиб яшашга маҳкумман деб ўзингизни жазолайверсангиз, қолганлар ҳам ҳудди шундай йўл тута бошлайдилар. Вазиятни ўзингизга юборилган синов деб қабул қилинг. Вақти-соати билан, албатта, сизга аталган қувончли кунлар келади.

Саодат ОЧИЛОВА ёзиб олди. 

Шарҳлар

ШИФОКОРЛАР ВА ТУРМУШ ЎРТОҒИНИНГ ТАЛАБИГА КЎНМАЙ, НОГИРОН БОЛАНИ ВОЯГА ЕТКАЗГАН АЁЛ (ФОТО)

07.07.2017, 11:59

1988 йилда хитойлик Цзоу Хонгян (Zou Hongyan) ўғир фарзанд кўрган эди, деб ёзди Pozitivno.me нашри . Аммо туғруқ асоратсиз ўтмади. Аёлнинг ўғлида церебрал фалажлик аниқланиб,...
​Америкалик аёл семизлиги учун ўғлини ёқиб юборишга ҳаракат қилди

06.07.2017, 16:42

Америкалик полициячилар қабристонда рўй берган воқеани ўрганмоқда, деб хабар берди Ntv.ru нашри. 48 ёшли Шерри Рихтер ўғлининг ҳаддан ортиқ семизлиги туфайли ундан қутулмоқчи бўлди. Аёл...
​Лола ҳар бир она фарзандига тез-тез айтиши лозим бўлган 6 та иборани санаб ўтди

04.07.2017, 11:06

Хонанда Лола Instagram`даги саҳифаси орқали ёш болаларга ота-оналар томонидан тез-тез айтилиши керак бўлган ибораларни ёзиб қолдирди. “Фарзандингиз оғир-босиқ, бахтли, ўзига ишончи юқори бўлиб улғайишини, энг...
​Тайванда қаримайдиган аёллар оиласи яшаши аниқланди (Фото)

29.06.2017, 16:48

Тайванда йиллар ўтган сари қаримайдиган аёллар оиласи яшаши аниқланди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Мазкур оилада нафақат уч опа-сингил, балки уларнинг онаси ҳам жуда ёш кўринади....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1