АсосийДунё

Олмаотадан 40 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида миграция қонунчилигини бузган 40 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди.

'Олмаотадан 40 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди'ning rasmi

Олмаотадан 40 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Маълумотларга кўра, аниқланган шахслар миграция тартиб-қоидаларига риоя қилмаган. Шу сабабли уларга нисбатан амалдаги қонунчилик асосида депортация чораси қўлланилган.

Олмаота шаҳар полиция департаменти Миграция хизмати раҳбари Еркин Амантаевнинг таъкидлашича, асосий мақсад — шаҳарда қонунийлик ва жамоат тартибини таъминлаш ҳамда хорижий фуқаролар томонидан миграция талабларига риоя этилишини назорат қилишдан иборат.

    Бошқа янгиликлар