АсосийЖАМИЯТ

Шавкат Мирзиёев нега Қатарга борди?

Президент матбуот хизмати маълум қилишича, ташриф доирасида Шавкат Мирзиёевнинг Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан икки томонлама учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

'Шавкат Мирзиёев нега Қатарга борди?'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 июль куни Қатар Давлати собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун Доҳа шаҳрига борди.

Ҳамад халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қатар Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири Шайх Сауд бин Абдулраҳмон Ол Соний ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президент матбуот хизмати маълум қилишича, ташриф доирасида Шавкат Мирзиёевнинг Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан икки томонлама учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Учрашувда Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев нега Қатарга борди? - Darakchi.uz