Маълум қилинишича, тергов X’да вояга етмаганларга оид ноқонуний контент, жинсий мазмундаги дипфейк видеолар ҳамда Grok сунъий интеллекти орқали тарқалган Холокостни инкор этувчи постлар билан боғлиқ.
Уч ой аввал Франция полицияси X’нинг Париж шаҳридаги офисида тинтув ўтказган. Шундан сўнг Маск ва компаниянинг собиқ раҳбари Линда Яккарино сўроққа чақирилган, аммо улар келмаган. Энди Франция томони уларни мажбурий тарзда сўроққа олиб келиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Париж прокурори идорасига кўра, терговнинг асосий мақсади интернетдаги жиноятлардан жабрланганларни ҳимоя қилишдан иборат. Француз нашрлари X суд талабига қарамай алгоритмни тақдим этишдан бош тортганини ёзмоқда. Тергов судьялари X Corp., xAI, Илон Маск ва Линда Яккарино бўйича расмий айблов тайёрлаш масаласини кўриб чиқмоқда.
Франциялик депутат Эрик Боторель Маскнинг сўроққа келмаганини нотўғри қарор деб атаган. Унинг мурожаатидан кейин 2025 йил январда дастлабки тергов бошланган. Францияда бундай жараёнлар ойлар, ҳатто йиллар давом этиши мумкин.
Tintuvлардан кейин X Франция ҳаракатларини “сиёсийлаштирилган тергов” деб баҳолади. АҚШ Адлия вазирлиги эса Францияга ушбу ишда ёрдам беришдан бош тортган.
Ҳозирча тергов доирасида ноқонуний контент тарқатиш, шахс ҳуқуқларини бузиш, инсонiyatга қарши жиноятларни инкор этиш ва шахсий маълумотларни хавфсиз сақламаслик каби айбловлар ўрганилмоқда.






