Олий суд маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Зомин туман суди 2025 йил 10 декабрда О.Т.ни Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми (“хавф остида қолдириш”) ва 266-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбдор деб топган.
Суд ҳукмига кўра, О.Т. 7 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, 3 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланган.
2026 йил 24 февралдаги апелляция инстанцияси ажрими билан ҳукм ўзгармаган, тарафлар эса қонунда белгиланган тартибда кассация шикояти бериш ёки протест келтириш ҳуқуқига эга.
Ҳодиса 2025 йил 23 июнь куни Зомин туманида содир бўлган; хоразмлик оиланинг икки ёшли фарзанди бедарак йўқолиб, бир неча кун ўтиб жасади топилган эди. Ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.






