АсосийСИËСАТ

Ўзбекистон ва Албания муносабатлари янги босқичга чиқмоқда

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва янги йўналишларда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

'Ўзбекистон ва Албания муносабатлари янги босқичга чиқмоқда'ning rasmi

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай ўртасида расмий делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва янги йўналишларда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар аввалида Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Албания муносабатлари тарихида биринчи марта давлат раҳбарлари даражасида саммит ўтказилаётганини таъкидлаб, мазкур ташриф икки томонлама алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишини қайд этди.

Томонлар кейинги йилларда сиёсий мулоқот ва турли даражадаги алоқалар сезиларли фаоллашганини мамнуният билан қайд этди. Шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик ҳам юқори баҳоланди.

Музокараларда савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш, агросаноат мажмуаси, «яшил» энергетика, геология, ахборот технологиялари, рақамлаштириш ва туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон маҳсулотларини Жанубий Европа ва Ўрта Ер денгизи мамлакатлари бозорларига етказиб беришда Албаниянинг Дуррес порти имкониятларидан фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг ҳуқуқий базасини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаб, Ҳукуматлараро комиссия ташкил этишга келишиб олди. Комиссиянинг биринчи йиғилиши жорий йилда Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Маданий-гуманитар ҳамкорлик доирасида эса ўзаро Маданият кунлари, кино намойишлари, кўргазмалар ва ижодий ташрифларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.

Қайд этилишича, мазкур музокаралар Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Германия Президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади'ning rasmi

    СИËСАТ 15.06.2026 08:54

    Германия Президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

    Музокаралар чоғида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.

    'Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни таваллуд куни билан табриклади'ning rasmi

    СИËСАТ 14.06.2026 08:39

    Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни таваллуд куни билан табриклади

    Президент Дональд Трампга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва давлатчилик фаолиятида муваффақиятлар, Америка халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаб қолган.

    'Шавкат Мирзиёев Путинга Россия куни муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

    СИËСАТ 14.06.2026 03:12

    Шавкат Мирзиёев Путинга Россия куни муносабати билан табрик йўллади

    Президент ўз табригида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва халқлар фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирган.

    'Шавкат Мирзиёев Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан қутлади'ning rasmi

    СИËСАТ 13.06.2026 11:05

    Шавкат Мирзиёев Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан қутлади

    Бу ҳақда Арманистон бош вазири матбуот хизмати хабар берди.

    'Ўзбекистон тоғ-кон соҳасига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилмоқчи'ning rasmi

    СИËСАТ 09.06.2026 16:09

    Ўзбекистон тоғ-кон соҳасига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилмоқчи

    2025 йилда йирик тоғ-кон саноати корхоналарида рақамли ечимлар ҳисобига 7,3 триллион сўм операцион харажатлар тежалган ва маҳсулот таннархи 9,1 фоизга қисқарган.

    'Олмалиқдаги 2,7 миллиард долларлик мис лойиҳаси бўйича янги вазифалар белгиланди'ning rasmi

    СИËСАТ 09.06.2026 02:38

    Олмалиқдаги 2,7 миллиард долларлик мис лойиҳаси бўйича янги вазифалар белгиланди

    Президент Шавкат Мирзиёевга мис саноатида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ижроси ва истиқболдаги режалар юзасидан ахборот берилди.