АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллиондан ошди

2025-2026 ўқув йили бошида эса мазкур рақам илк бор 1,5 миллионлик маррадан ошди.

'Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллиондан ошди'ning rasmi

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 миллион 535 минг нафарга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 2025/2026 ўқув йили бошида республикадаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 миллион 535 минг нафарни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2024/2025 ўқув йилига нисбатан 102,2 минг нафарга ёки 7,1 фоизга кўпдир.

Статистикага кўра, талабаларнинг 782,9 минг нафарини аёллар, 752,1 минг нафарини эса эркаклар ташкил қилган. Шу тариқа олий таълимда таҳсил олаётганлар орасида аёллар улуши юқорилиги кузатилмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатда талабалар сони изчил ўсиб бормоқда. Хусусан, 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларида 808,4 минг нафар талаба таҳсил олган бўлса, 2022/2023 ўқув йилида бу кўрсаткич 1 миллион 42,1 минг нафарга етган. 2023/2024 ўқув йилида талабалар сони 1 миллион 314,5 минг нафарни ташкил этган бўлса, 2024/2025 ўқув йилида 1 миллион 432,8 минг нафарга етган.

2025/2026 ўқув йили бошида эса мазкур рақам илк бор 1,5 миллионлик маррадан ошди.

Аввалроқ Миллий статистика қўмитаси мамлакатда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотлари сони бўйича ҳам маълумот эълон қилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Болаларни ташиш қоидаларини бузганлар 15 суткагача қамалиши мумкин'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:33

    Болаларни ташиш қоидаларини бузганлар 15 суткагача қамалиши мумкин

    Болаларни ташишни ташкил этиш қоидаларини бузганлик учун ҳам 30 базавий ҳисоблаш миқдорида жарима жорий этилиши мумкин.

    'Соддалаштирилган ҚҚС тартибига ўтиш учун қарийб 5 мингта ариза маъқулланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:37

    Соддалаштирилган ҚҚС тартибига ўтиш учун қарийб 5 мингта ариза маъқулланди

    Мазкур тартибдан давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчилар фойдалана олмайди.

    'Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:34

    Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди

    Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан мазкур санкциялар пакети бўйича расмий тасдиқ яқин ҳафталар ичида берилиши кутилмоқда.

    'Ҳусанов оператор ҳолидан хабар олди ва унга имзоли футболкасини совға қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 02:50

    Ҳусанов оператор ҳолидан хабар олди ва унга имзоли футболкасини совға қилди

    Ҳусанов Колумбияга қарши ўйиндан сўнг майдон четида жароҳат олган оператор ҳолидан хабар олди.

    'Азиз Тўраев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 18.06.2026 15:09

    Азиз Тўраев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланди

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан "Меҳр ва мурувват" жамоат фонди раиси Азиз Тўраев "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.

    'Саида Мирзиёева хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида иштирок этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 18.06.2026 14:59

    Саида Мирзиёева хорижий инвесторлар кенгашининг йиғилишида иштирок этди

    Унда иқтисодиёт, инфратузилма, инновациялар, таълим ҳамда бизнес учун қулай муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди.