АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифини Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

Президент буюк аллома меросини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш зарурлигини таъкидлади.

'Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифини Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида, анъанага мувофиқ, Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилди.

Қуръон тиловат қилиниб, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги тилаб дуо қилинди.

Уламолар билан суҳбатда Ҳаким Термизийнинг бой маънавий-маърифий меросини чуқур ўрганиш, уни ёшлар ва халқаро жамоатчилик орасида кенг тарғиб этиш муҳимлиги қайд этилди.

 Шунингдек, мажмуани обод сақлаш, зиёратчилар учун шароитларни янада яхшилаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

    Бошқа янгиликлар